Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Италия 2017-йилда Ҳукуматлараро комиссияси ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилишини ўтказишади

Беҳзод Ҳожиматов · 23.12.2016 · 14:29 · 384 views
Ўзбекистон ва Италия 2017-йилда Ҳукуматлараро комиссияси ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилишини ўтказишади
Ўзбекистон ва Италия 2017-йилда Ҳукуматлараро комиссияси ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилишини ўтказишади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 20-декабрь куни Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Италия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Андреа Бертоцци билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида икки ёқлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари шунингдек, 2017-йил 21-февралда Рим шаҳрида ўтказилиши кўзда тутилган савдо, иқтисод ва саноат масалалари бўйича Ҳукуматлараро комиссияси ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.