Ўзбекистон ва Gulf Oil ёқилғи лойиҳаларини тезлаштиради
Ўзбекистон ва Gulf Oil ёқилғи лойиҳаларини тезлаштиради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Америка Қўшма Штатларининг Gulf Oil компанияси вице-президенти Крейг Краммер билан учрашув ўтказди.
Gulf Oil - 1901 йилда ташкил этилган Американинг нуфузли нефть компанияси бўлиб, унинг бош қароргоҳи АҚШнинг Массачусетс штати Фраминген шаҳрида жойлашган. Компания ГУЛФ бренди остида нефтни қайта ишлаш, нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш борасида бир асрдан зиёд бой тажрибага эга.
Мулоқот давомида Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган жорий лойиҳалар, хусусан, ёқилғи инфратузилмаси объектларини барпо этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Томонлар қўшма ишчи гуруҳини шакллантириш орқали лойиҳаларни жадаллаштиришга ҳамда ёқилғи қуйиш мажмуалари соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича ўзаро алоқаларни фаоллаштиришга келишиб олдилар.