Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Евроосиё иқтисодий комиссияси янги ҳамкорлик режасини тезлаштиришга келишиб олдилар

UzDaily · 22.04.2026 · 11:30 · 155 views
Ўзбекистон ва Евроосиё иқтисодий комиссияси янги ҳамкорлик режасини тезлаштиришга келишиб олдилар
Ўзбекистон ва Евроосиё иқтисодий комиссияси янги ҳамкорлик режасини тезлаштиришга келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 21 апрель куни Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Евроосиё иқтисодий комиссиясининг Саноат ва агросаноат мажмуаси бўйича вазири Гоар Барсегян билан учрашди.

2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕАИИ) мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 25 фоизга ўсиб, 20 миллиард доллардан ошди. Ўзбекистон умумий ташқи савдо айланмасида ЕАИИ улуши қарийб 25 фоизни, экспортда эса қарийб 30 фоизни ташкил этди.

ЕИК билан 2024-2026 йилларга мўлжалланган уч йиллик Чора-тадбирлар режасини амалга ошириш доирасида қўшма Ишчи гуруҳ форматида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Томонлар 2026-2028 йилларга мўлжалланган янги Режани тайёрлаш жараёнини жадаллаштиришга келишиб олдилар. Жорий йилда Тошкент шаҳрида қўшма Ишчи гуруҳнинг 5-йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.

Музокаралар якунида Ўзбекистонни янги ташкил этилган Саноат рақамли портали (SRP) фаолиятига жалб этиш ҳамда мазкур платформа доирасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.