Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва БАА давлат бошқаруви соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзоладилар

UzDaily · 28.11.2025 · 23:10 · 270 views
Ўзбекистон ва БАА давлат бошқаруви соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзоладилар

Ўзбекистон ва БАА давлат бошқаруви соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзоладилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрида 28 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда бюрократияни бартараф этиш бўйича халқаро форум бўлиб ўтди.

Унинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида Самарали бошқарув тажрибаларини алмашиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми имзоланди.

Англашув меморандумини Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси С. Умурзаков ва Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий имзолади.

UzDaily · 👁 270 views · 28.11.2025 · 23:10