Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Иқтисод

Ўзбекистон ва AstraZeneca фармацевтика соҳасини муҳокама қилди

Дилафруз Ниязова · 26.08.2026 · 18:35 · 54 views
Ўзбекистон ва AstraZeneca фармацевтика соҳасини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва AstraZeneca фармацевтика соҳасини муҳокама қилди / Фото: Тиббиёт ва фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Тиббиёт ва фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлигида 26 август куни халқаро фармацевтика компанияси AstraZeneca вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда тиббиёт ва фармацевтика соҳасини ривожлантириш, замонавий дори воситаларини жорий этиш ҳамда ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув давомида замонавий дори препаратларини тиббий амалиётда қўллаш ва илғор халқаро тажрибани ўрганиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, иштирокчилар келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари юзасидан фикр алмашди.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги долзарб масалаларга, жумладан, онкологик касалликларнинг олдини олиш ва даволашга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида томонлар тиббиёт ва фармацевтика соҳаларидаги ҳамкорликни изчил давом эттириш ҳамда янги ташаббусларни амалга оширишга тайёр эканини билдирди.