Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧдан сўнг тантанали кутиб олинди

UzDaily таҳририяти · 01.07.2026 · 17:14 · 36 views
Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧдан сўнг тантанали кутиб олинди

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧдан сўнг тантанали кутиб олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатидан қайтган Ўзбекистон миллий терма жамоасини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов, Миллий олимпия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров, ҳукумат вакиллари, спорт жамоатчилиги ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистон терма жамоаси мамлакат тарихида илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок этди.

Турнирнинг гуруҳ босқичида ўзбекистонлик футболчилар учта учрашув ўтказди. Биринчи баҳсда жамоа Колумбияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Кейинги ўйинда Португалияга 0:5 ҳисобида ютқазди. Гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувда эса Конго Демократик Республикасига 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Гуруҳ босқичидан кейин мусобақадаги иштирок якунланганига қарамай, жаҳон чемпионатида қатнашиш Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихидаги илк тажриба бўлди ва мамлакат футболи ривожида муҳим босқич сифатида баҳоланмоқда.