Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Жанубий Кореяга ҳамдардлик билдирди

Беҳзод Ҳожиматов · 29.12.2024 · 13:47 · 416 views
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Жанубий Кореяга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Жанубий Кореяга ҳамдардлик билдирди  

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жанубий Кореяда содир бўлган авиаҳалокат муносабати билан ҳамдардлик билдирди

"Жанубий Корея Республикасининг Муана халқаро аэропортида содир бўлган фожиавий авиаҳалокат ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик", — дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири баёнотида.

"Ташқи ишлар вазирлиги номидан ушбу фожиадан жабр кўрганларнинг яқинлари ва оилаларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз", — дея таъкидланди хабарда.