Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ССП савдони ривожлантириш мақсадида Мўғулистонга бизнес миссия ташкил этмоқда

UzDaily · 03.09.2025 · 10:10 · 340 views
Ўзбекистон ССП савдони ривожлантириш мақсадида Мўғулистонга бизнес миссия ташкил этмоқда

Ўзбекистон ССП савдони ривожлантириш мақсадида Мўғулистонга бизнес миссия ташкил этмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 9–11 сентябрь кунлари Ўзбекистон ишбилармонлар делегацияси Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрига ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон ССП хабар берди.

Ташриф доирасида ўзбек маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари кўргазма-ярмаркаси, шунингдек, 100 дан зиёд йирик мўғул компаниялари иштирокида B2B ва B2G учрашувлари ташкил этилиши кўзда тутилган.

Сафар давомида тарафлар қатор муҳим йўналишларда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади: Ўзбекистонга тирик қўйлар, йирик шохли қорамол, кашемир, қўй жуни, желатин ва гўшт импортини йўлга қўйиш; Мўғулистонга эса ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари, озиқ-овқат, маиший техника, мебел, қурилиш материаллари, фармацевтика маҳсулотлари ва бошқа товарларни экспорт қилиш режалаштирилган.

UzDaily · 👁 340 views · 03.09.2025 · 10:10