7
Ўзбекистон

Ўзбекистон Сенати раиси Туркияга ташриф буюради

Ўзбекистон Сенати раиси Туркияга ташриф буюради
Ўзбекистон Сенати раиси Туркияга ташриф буюради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегация жорий йилнинг 23-25 апрель кунлари Туркия Республикасига ташриф буюради.

Ташриф доирасида:

Мустафо Камол Отатурк мақбараси «Аниткабир» зиёрати

Туркия Буюк миллат мажлиси раиси Нуман Куртулмуш билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Баённомани имзолаш маросими

Туркия Республикаси Оила ва ижтимоий хизматлар вазири Маҳинур Оздемир Гёкташ билан учрашув бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.