Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Қонунчилик палатаси ҳибсга олиш қоидаларига киритилган ўзгартиришларни маъқуллади

UzDaily · 19.11.2025 · 10:45 · 295 views
Ўзбекистон Қонунчилик палатаси ҳибсга олиш қоидаларига киритилган ўзгартиришларни маъқуллади

Ўзбекистон Қонунчилик палатаси ҳибсга олиш қоидаларига киритилган ўзгартиришларни маъқуллади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Депутатлар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунчилик таклифини кўриб чиқдилар.

У билан тергов ҳибсхоналарида ушлаб турилган ва қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган нормаларни такомиллаштириш таклиф этилмоқда.

Хусусан, байрам кунларида тоза ҳавода қўшимча сайр қилиш ҳамда яқин қариндошлари ва бошқа шахслардан кийишга рухсат этилган кийим-бош ва пойабзал олиш ҳуқуқларини бериш, ҳар ойда озиқ-овқат ва энг зарур нарсаларни сотиб олиш учун рухсат этилган пул миқдорини оширишга оид нормаларни киритиш таклиф этиляпти.

Лойиҳанинг қабул қилиниши қамоққа олинган шахсларни ахлоқан тузатиш ишлари самарадорлигини оширишга, миллий қонунчиликни халқаро тажрибага мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

Мажлисда қонунчилик таклифи депутатлар томонидан маъқулланди ва тегишли қарор қабул қилинди.

UzDaily · 👁 295 views · 19.11.2025 · 10:45