Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун 5,77 минг дона техника сотиб олади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун 5788 дона техника сотиб олади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 4 январь куни “Қишлоқ хўжалигини техник ускуналар билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Хусусан, мазкур мақсадлар учун “Джон Диир”, “Беларусь”, Т-7060, Т-6070 тракторларини, “CASE”, “Вектор”, “Dominator 130” комбайнларини сотиб олиш режалаштирилган.
UzDaily
·
👁 311 views
·
05.01.2018 · 10:24