Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Женевада ЖСТ Бош директори билан учрашди

Дилафруз Ниязова · 19.09.2025 · 13:35 · 239 views
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Женевада ЖСТ Бош директори билан учрашди
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Женевада ЖСТ Бош директори билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Женевада Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Жаҳон савдо ташкилоти Бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашди.

Суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистондаги изчил ислоҳотлар, мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлиш йўлидаги янги вазифаларни муҳокама қилдилар, ишонч ва шериклик муҳимлигини таъкидладилар.

Саида Мирзиёева Нгози Оконжо-Ивеала раҳбарлиги ва қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдириб,Ўзбекистон ислоҳотлар доирасида ўз мажбуриятларини қатъият билан бажаришда давом этишини таъкидлади.