Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Спорт

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси «Turkish Open» турнирида биринчи ўринни эгаллади

Дилафруз Ниязова · 02.04.2026 · 00:01 · 250 views
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси «Turkish Open» турнирида биринчи ўринни эгаллади
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси «Turkish Open» турнирида биринчи ўринни эгаллади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туркиянинг Анталия шаҳрида таэквондо WT бўйича G2 тоифали халқаро «Turkish Open» турнири якунланди.

Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси юқори тайёргарлик даражасини намоён этиб, 3 та олтин ва 2 та бронза медални қўлга киритди. Ушбу натижа жамоага эркаклар терма жамоалари ўртасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаш имконини берди.

Миллий терма жамоа таркибида олтин медалларни қўлга киритган спортчилар:
54 кг вазн тоифасида — Дилмурод Маъруфжонов;
58 кг гача — Омонжон Отажонов;
80 кг гача — Жасур Жайсунов.

Турнирнинг бронза совриндорлари:
54 кг вазн тоифасида — Жаҳонгир Худойбердиев;
68 кг гача — Диёрбек Тухлибоев.

Ўзбек спортчиларининг нуфузли халқаро турнирдаги муваффақиятли иштироки мамлакатда таэквондо спорт турининг юқори даражада ривожланганини ҳамда миллий терма жамоа тайёргарлиги самарадорлигини яна бир бор тасдиқлади.