Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Беҳзод Ҳожиматов · 18.12.2024 · 14:06 · 415 views
Ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

 Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида фармацевтика воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланган бир неча шахслар қўлга олинди.

Чилонзор туманида фуқаро Б.М. фуқаро М.Х.га хорижда ишлаб чиқарилган 2 000 қути “Ферро-Биотек” номли дори воситасини 18 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Қибрай тумани бўлими, ДХХ ва Тошкент вилояти ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Г.С. фуқаро А.А.га инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи 25 дона “Зардекс” ва 2 дона “Тропикамид” номли дори воситаларини 3,1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг танишлари бўлган фуқаролар Х.Н. ва Д.А.нинг хонадонларидан жами 103 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.