Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Туризм

Нидерландияда Ўзбекистон туристик салоҳиятининг тақдимоти бўлиб ўтди

Беҳзод Ҳожиматов · 15.11.2016 · 19:06 · 752 views
Нидерландияда Ўзбекистон туристик салоҳиятининг тақдимоти бўлиб ўтди
Нидерландияда Ўзбекистон туристик салоҳиятининг тақдимоти бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 11-ноябрь куни Амстердам шаҳри (Нидерландия)да Ўзбекистон туристик салоҳиятининг тақдимоти бўлиб ўтди.

“Ўзбектуризм” МК Матбуот хизматининг хабарига кўра, тадбир давомида Нидерландиялик туроператорларга Ўзбекистон туризм маркази, мамлакатда туризмга берилаётган эътибор, унинг ривожланиш салоҳияти ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК фаолияти тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Мазкур тақдимотни Ўзбекистон Республикасининг Бельгиядаги Элчиси Владимир Норов ўтказди.

Тақдимотдан сўнг йиғилган меҳмонлар учун дастурхон ёзилиб, ўзбек миллий таомларидан таътиб кўришга таклиф этилди.