Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Наманган шаҳрида қуввати 630 кВА бўлган трансформатор ўрнига 1000 кВА қувватга эга янги трансформатор ўрнатилди.
Наманган ҳудудий электр тармоқлари филиали маълум қилишича, ишлар электр таъминоти ишончлилигини ошириш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида амалга оширилмоқда.
Жумладан, ТП-59 трансформатор пунктида аввалги 630 кВА қувватли трансформатор ўрнига 1000 кВА қувватга эга ускуна ўрнатилди.
Бундан ташқари, шаҳарда қуввати 1000 кВА бўлган янги трансформатор пунктларини ўрнатиш ишлари ҳам бошланди.
Ушбу чора-тадбирлар электр тармоқларига тушадиган юкламани камайтириш, электр таъминоти барқарорлигини ошириш ва аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида ҳал этишга қаратилган.
Филиал маълумотига кўра, модернизация ишлари истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бериш сифати ва барқарорлигини яхшилаш имконини беради.