Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Наманганда ФВВ бир ёшли болани қутқариб қолди

UzDaily · 25.05.2026 · 20:01 · 142 views
Наманганда ФВВ бир ёшли болани қутқариб қолди

Наманганда ФВВ бир ёшли болани қутқариб қолди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Наманган вилоятининг Уйчи туманида Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари кўча ҳожатхонасининг чиқинди чуқурига тушиб кетган бир ёшли болани қутқариб қолди. Бу ҳақда 22 май куни соат 18:47 да вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига хабар келиб тушган.

Идора маълумотига кўра, ҳодиса «Муборак» маҳалласидаги хусусий хонадонлардан бирида содир бўлган. Боланинг катталар назоратисиз қолгани айтилмоқда.

Хабар келиб тушиши билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари етиб келган. Қутқарувчилардан бири чуқурга тушиб, болани олиб чиққан.

Қутқарув операциясидан сўнг жабрланган болага тиббий ёрдам кўрсатилди. Кейинчалик у яқинларига топширилди.

Маълум қилинишича, айни пайтда боланинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

UzDaily · 👁 142 views · 25.05.2026 · 20:01