Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Марказий Осиё ва Россия саноат ҳамкорлигини мустаҳкамламоқда

UzDaily · 20.04.2026 · 20:15 · 169 views
Марказий Осиё ва Россия саноат ҳамкорлигини мустаҳкамламоқда
Марказий Осиё ва Россия саноат ҳамкорлигини мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 20 апрель куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия Федерацияси саноат вазирларининг биринчи йиғилишида иштирок этди.

Ўзбекистон ташаббуси билан ташкил этилган ушбу янги мулоқот формати истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этувчи муҳим механизмга айланади.

Бугунги кунда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотида саноатнинг улуши 27 фоизга етди, ишлаб чиқариш ҳажми эса икки бараварга ортди. 2025 йилда ҳамкор давлатлар билан товар айирбошлаш ҳажми 21 миллиард доллардан ошган бўлса, 2026 йилнинг биринчи чорагида бу кўрсаткич яна 26 фоизга юксалди.

Учрашув давомида савдо муносабатларидан кенг кўламли саноат ҳамкорлигига ўтиш зарурлиги алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш бўйича ягона дастур ишлаб чиқиш ҳамда 10 минг нафар малакали мутахассис тайёрлашга қаратилган “Ёш саноат етакчилари – 2030” дастурини ишга тушириш таклифлари илгари сурилди.

Ҳозирда қўшма ташаббусларни илгари суриш мақсадида экспертлар гуруҳи шакллантирилмоқда. Музокаралар якунида томонлар ўртасида қўшма Коммюнике имзоланди.