Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Марказий Осиё ва АҚШ ТИВ раҳбарлари учрашишди

Беҳзод Ҳожиматов · 09.12.2016 · 17:43 · 381 views
Марказий Осиё ва АҚШ ТИВ раҳбарлари учрашишди
Марказий Осиё ва АҚШ ТИВ раҳбарлари учрашишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 7-декабрь куни Гамбург шаҳрида (Германия) Марказий Осиё мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация иштирок этди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Аввал Самарқанд ва Вашингтон шаҳарларида бўлиб ўтган «С5+1» вазирликлараро учрашувларининг давоми сифатида сиёсий, иқтисодий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Марказий Осиё Ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ Давлат котиби Джон Керри мазкур шаклдаги ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор эканликларини қайд этишди.