“Makro” “Sunday” супермаркетларини сотиб олди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
“Makro” гипермаркетлар тармоғи “Sunday” супермаркетлар тармоғини сотиб олди. Бу ҳақда компания хабар беради.
Мазкур харид натижасида Ўзбекистондаги “Makro” гипермаркетлар сони 40 тага етди.
Қайд этамиз, “Makro” гипермаркетлар тармоғи бу йил ўзининг 6 йиллигини нишонламоқда. Компания 14 та магазинни бошқарарди. “Sunday” компанияси 2015-йилда ташкил топган бўлиб, 26 та супермаркетни бирлаштирарди.