Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Корея кичик ва ўрта бизнес федерация делегацияси Ўзбекистонга келади

Беҳзод Ҳожиматов · 20.01.2025 · 14:20 · 330 views
Корея кичик ва ўрта бизнес федерация делегацияси Ўзбекистонга келади
Корея кичик ва ўрта бизнес федерация делегацияси Ўзбекистонга келади  

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон элчиси Алишер Абдусаломов Корея Республикаси кичик ва ўрта бизнес федерацияси раиси Ким Ки-мун билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат чоғида Ким Ки-мун сўнги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ўзгаришларни юқори баҳолаб, яратилаётган қулай инвестиция муҳити ва бизнес юритишнинг осонлашгани хорижий инвесторларда, шу жумладан, Корея компанияларида катта қизиқиш уйғотаётганини таъкидлаб ўтди.

Мулоқот давомида мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш орқали икки томон ишбилармонлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилди.

Шу ўринда, тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида қатнашиш ҳамда икки мамлакат ишбилармонлари иштирокида Ўзбекистон – Корея Республикаси бизнес-форумини ўтказиш мақсадида федерация раиси бошчилигидаги Жанубий Корея тадбиркорларидан иборат делегациянинг июнь ойида Ўзбекистонга ташрифини амалга ошириш масаласи алоҳида муҳокама қилинди.

Учрашув якунида, мазкур федерация билан ҳамкорликда Ўзбекистонда амалга оширилиши кўзда тутилган истиқболли инвестиция лойиҳа таклифларини Жанубий Кореянинг кичик ва ўрта бизнес вакиллари орасида тарғибот қилиш бўйича олиб борилаётган ишларни фаоллаштириш юзасидан келишиб олинди.