Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи тайинланди

Беҳзод Ҳожиматов · 19.12.2024 · 17:04 · 678 views
Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи тайинланди
Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи тайинланди 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчини тайинлади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Давлат раҳбарининг фармонига кўра, Эргаш Салиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан бошқа ишга ўтгани сабабли озод этилди.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб Улуғбек Мустафоев тайинланди. У бунга қадар "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимини эгаллаб келган.