Иссиқкўлгача бўлган ҳар ҳафталик темир йўл рейси ишга туширилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
22 мартдан бошлаб “Тошкент – Бишкек – Рибачье – Тошкент” йўналиши бўйича ҳафталик темир йўл рейси ишга туширилди.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълумотлари бўйича рейс Тошкентнинг Марказий вокзалидан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни соат 20:50 да жўнаб кетади.
Тошкентга шанба куни соат 1:59 да йўлга чиқиб, якшанба куни соат 5:30 да етиб келади. Йўлга кетадиган вақт 25 соату 39 дақиқани ташкил қилади.
300 нафар йўловчига мўлжалланган поездда 1 та биринчи класс вагони, 5 та купе, 2 та плацкарт ва 1 та вагон-ресторандан иборат.
UzDaily
·
👁 307 views
·
24.03.2018 · 15:06