IQVIA Ўзбекистондаги фарматсевтика бозори таҳлилини тақдим этди

IQVIA Ўзбекистондаги фарматсевтика бозори таҳлилини тақдим этди

IQVIA Ўзбекистондаги фарматсевтика бозори таҳлилини тақдим этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 30 апрель куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида директор Абдулла Азизов ҳамда дунёнинг етакчи аналитика ва рақамли ечимлар компанияси - IQVIA вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида компания томонидан Ўзбекистон фармацевтика бозорининг жорий ҳолати, ўсиш суръатлари ва асосий тенденциялари бўйича таҳлилий маълумотлар тақдим этилди. Хусусан, мамлакат фармацевтика бозори минтақада жадал ривожланаётган бозорлар қаторига кириши ва барқарор ўсиш динамикасига эга экани алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, фармацевтика бозорининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, бозор маълумотлари шаффофлигини кучайтириш, регулятор муҳитни такомиллаштириш ҳамда халқаро инвесторлар учун ахборот имкониятларини кенгайтиришга қаратилган таклифлар кўриб чиқилди.

IQVIA MIDAS глобал маълумотлар базаси ҳамда Agentic AI технологиялари тақдим этилиб, улар орқали бозорни чуқур таҳлил қилиш, устувор йўналишларни аниқлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун экспорт имкониятларини баҳолаш ва асосланган стратегик қарорлар қабул қилиш имкониятлари намойиш этилди.

Бундан ташқари, халқаро референт нархларни автоматлаштирилган тарзда ҳисоблаш ва шаффоф нарх сиёсати юритишга хизмат қилувчи Price Monitor тизими ҳам тақдим этилди. Ушбу ечим турли давлатлар кесимида нархларни таҳлил қилиш, миллий методологиялар асосида ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳамда қарор қабул қилиш жараёнларини оптималлаштириш имконини беради.

Учрашув якунида томонлар фармацевтика соҳасида замонавий рақамли ва аналитик ечимларни жорий этиш, инвестиция муҳитини янада яхшилаш ҳамда илғор халқаро тажрибаларни Ўзбекистон амалиётига татбиқ этиш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг