Технологиялар

Google Gemini сунъий интеллект платформасида ўзбек тили расман жорий этилди

Google Gemini сунъий интеллект платформасида ўзбек тили расман жорий этилди
Google Gemini сунъий интеллект платформасида ўзбек тили расман жорий этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда бўлиб ўтган “Сунъий интеллект даврида етакчилик: стратегия ва инновация” панель сессиясида муҳим янгилик эълон қилинди. Муҳокама иштирокчилари қаторида бўлган Google Cloud'нинг ҳукуматлар билан алоқалар ва давлат сиёсати бўйича раҳбари Марина Жунич Google Gemini платформаси энди ўзбек тилини қўллаб-қувватлаётганини маълум қилди.

Ушбу янгилик Ўзбекистонда рақамли технологиялар ва сунъий интеллект экотизимини ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб, маҳаллий мутахассислар, тадбиркорлар ва аҳоли учун замонавий АI ечимларидан она тилида фойдаланиш имкониятини яратади.

Тадбирда шунингдек, Ўзбекистоннинг рақамли трансформация жараёнлари, сунъий интеллект соҳасидаги глобал тенденциялар ва халқаро ҳамкорлик масалалари ҳам кенг муҳокама қилинмоқда.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.