Гонконг бизнес форумида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти намойиш этилди
Гонконг бизнес форумида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти намойиш этилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 5–6 май кунлари Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудудида “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон–Хитой бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир доирасида Туризм қўмитаси мамлакат миллий стендида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини намойиш этди. Унда тақдимот материаллари, видеоконтент ҳамда Гонконг туризм индустрияси вакиллари билан ташкил этилган B2B учрашувлар орқали туристик йўналишлар фаол тарғиб қилинди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистоннинг иштироки Осиёнинг энг йирик молиявий, бизнес ва логистика марказларидан бири ҳисобланган Гонконгда мамлакат позициясини мустаҳкамлаш нуқтайи назаридан алоҳида аҳамият касб этади. Гонконг Хитой ва Осиё-Тинч океани минтақаси бозорларига чиқиш учун муҳим халқаро платформа бўлиб, глобал MICE ҳамда бизнес туризмининг етакчи марказларидан бири ҳисобланади.
Форумнинг иккинчи кунида Hong Kong Convention and Exhibition Centre кўргазма марказида Туризм қўмитаси томонидан Гонконгнинг етакчи туризм компаниялари, туроператорлари ва ДМС вакиллари иштирокида B2Bплатформа ташкил этилди. Унда ABC Travel Agency Co., Ltd”, “CC Holiday Ltd”, “Chan Kee Travel”, “Easy Travel”, “Gold Choice Holidays”, “Harmony Tours and Culture”, “Upper Century Holiday International”ва бошқа компаниялар қатнашди.
Ўзбекистон томонидан O‘zbekiston tomonidan “Ayvan International Avia Tour LTD”, “Satguru Travel”, “Travel Together”, “Maroqand Travel”, “Afandi Travel” kompaniyalari hamda Qashqadaryo viloyati turizm boshqarmasi vakillari ishtirok etdi. компаниялари ҳамда Қашқадарё вилояти туризм бошқармаси вакиллари иштирок этди.
Мулоқот ва музокаралар якунида туризм соҳаси вакиллари ўртасида қарийб 20 та ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Тадбирнинг кенг кўлами Ўзбекистон делегациясининг юқори даражадаги иштироки ҳамда халқаро бизнес ҳамжамиятининг Ўзбекистонга Марказий Осиёнинг янги туризм ва инвестиция маркази сифатидаги қизиқиши ортиб бораётганини яна бир бор намоён этди. Гонконгдаги бизнес миссияда Ўзбекистондан 150 нафардан ортиқ тадбиркор иштирок этиб, ташриф дастуридан бизнес доиралар билан учрашувлар, инвестицион тақдимотлар ҳамда мамлакатнинг экспорт ва туризм салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган тадбирлар ўрин олди.