Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Франциянинг KOSMETIK VODIYI Ўзбекистон билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

UzDaily · 01.05.2026 · 13:45 · 147 views
Франциянинг KOSMETIK VODIYI Ўзбекистон билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Франциянинг KOSMETIK VODIYI Ўзбекистон билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 26–30 апрель кунлари COSMETIC VALLEY бошчилигидаги Франция делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида муҳим келишувлар имзоланди.

Жумладан, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва IBITA ўртасида имзоланган меморандум косметика ва космецевтика соҳасида қўшма ишланмалар, технологиялар алмашинуви ва хорижий компанияларни “Tashkent Pharma Park” (“Bio Pharma City”) ҳудудида локализация қилишни назарда тутади.

Шу билан бирга, COSMETIC VALLEY иштирокида ACTT4Cosmetics консорциуми билан ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилиб, илмий-тадқиқот, инновация ва халқаро бозорларга чиқиш бўйича янги имкониятлар очилмоқда.

Мазкур ташриф Ўзбекистоннинг косметика ва фармацевтика соҳаларида халқаро интеграциясини кучайтириш, инвестицияларни жалб этиш ва экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

UzDaily · 👁 147 views · 01.05.2026 · 13:45