Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Flyadeal Намангандан Жидда шаҳрига парвозларни бошлади

Беҳзод Ҳожиматов · 16.01.2025 · 18:40 · 346 views
Flyadeal Намангандан Жидда шаҳрига парвозларни бошлади
Flyadeal Намангандан Жидда шаҳрига парвозларни бошлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 15-январь кунидан бошлаб Саудия Арабистонининг арзон авиаташувчиси Flyadeal Жидда ва Наманган шаҳарлари ўртасида мунтазам парвозларни йўлга қўйди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

Парвозлар ҳафтасига уч марта — душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади. Йўловчиларни ташиш учун Airbus A330 самолётлари хизмат кўрсатади.

Uzbekistan Airports вакиллари Flyadeal ўтган йилнинг ноябрь ойи охиридан бошлаб Ўзбекистон билан тўғридан-тўғри мунтазам рейсларни амалга оширишни бошлаганини эслаб ўтди. Мазкур авиаташувчи икки давлат ўртасида ҳар куни парвозлар амалга оширади.