Фарғона ва Омск вилоятлари ўртасида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади

Фарғона ва Омск вилоятлари ўртасида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади

Фарғона ва Омск вилоятлари ўртасида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентдаги “Central Asian Expo Uzbekistan” мажмуасида бўлиб ўтаётган "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" халқаро саноат кўргазмаси доирасида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Россия Федерацияси делегацияси вакиллари билан қатор самарали учрашувлар ўтказмоқда.

Хусусан, Омск вилояти губернатори Виталий Хоценко билан кечган мулоқотда икки томонлама манфаатли ҳамкорлик янги босқичга чиққани, ҳудудлар ўртасида қўшма дастур ва лойиҳалар изчил амалга оширилаётгани таъкидланди. Виталий Хоценко куни кеча Фарғона вилоятига қилган амалий ташрифи давомида муҳим келишувларга эришилганини мамнуният билан қайд этди.
Ҳамкорлик доирасида картошкачиликни ривожлантириш, чорвачилик ва савдо уйларини очиш каби инвестиция лойиҳаларига старт берилади.
 Учрашув якунида 2026-2030 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик бўйича амалий тадбирлар режаси — “йўл харитаси” имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг