Фарғона ва Омск вилоятлари ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Фарғона ва Омск вилоятлари ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Фарғона ва Омск вилоятлари ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Россия Федерациясининг Омск вилояти губернатори Виталий Хоценко бошчилигидаги расмийлар ва тадбиркорлардан иборат делегация Фарғона вилоятига ташрифи доирасида ҳудуднинг саноат ва иқтисодий салоҳияти билан яқиндан танишди.

Меҳмонлар замонавий ишлаб чиқариш корхоналарида бўлди, миллий маҳсулотлар кўргазмаси кўздан кечирилди. Шунингдек, ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш борасидаги ишлар ҳақида маълумот берилди. Омск вилояти ишбилармонлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа билан ҳам яқиндан таништирилди.

Делегация аъзолари ҳудудда яратилган қулай ишбилармонлик муҳити, саноат салоҳияти ва экспортбоп маҳсулотлар турига юқори баҳо бериб, икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга катта қизиқиш билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг