Фарғонада Корея лойиҳаси асосида тиббиёт маркази ташкил этилади

Фарғонада Корея лойиҳаси асосида тиббиёт маркази ташкил этилади
 

Фарғонада Корея лойиҳаси асосида тиббиёт маркази ташкил этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Нуриддин Мамажонов бош офиси Жанубий Кореяда жойлашган “Armed Inc” компанияси директори Азизбек Тўйчиевни қабул қилди.

Учрашувда Фарғона вилоятида замонавий тиббиёт муассасасини ташкил этиш лойиҳаси кўриб чиқилди.

Компаниянинг тиббий технологиялар ва замонавий тиббиёт ускуналари ишлаб чиқариш, хусусан, умуртқа жарроҳлиги соҳасидаги илғор ечимлари ҳақида маълумот берилди.

Компания томонидан эришиб келинаётган муваффақиятли натижалар тақдимот қилинди.

Компаниянинг халқаро кўргазмалардаги иштироки, малакали мутахассислар тайёрлаш ва уларни ўқитиш бўйича тажрибаси, янги иш ўринларини яратилиши хусусида тўхталиб ўтилди.

Даволаш жараёнларида Корея тажрибасини жорий этиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Учрашувда компания томонидан амалга оширилаётган ижтимоий лойиҳалар ва келгусидаги режаларга ҳам эътибор қаратилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Нуриддин Мамажонов Фарғонада тиббиёт соҳаси жадал ривожланаётгани, хорижий давлатлардан, айниқса қўшни мамлакатлардан даволаниш учун келаётган беморлар сони ортиб бораётганини таъкидлади. Таклиф этилаётган лойиҳа вилоят тиббиётини янада тараққий эттиришда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Учрашувда лойиҳани амалга ошириш ва келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари юзасидан келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг