Фарғона вилояти ва Runking автолойиҳаларни муҳокама қилди

Фарғона вилояти ва Runking автолойиҳаларни муҳокама қилди

Фарғона вилояти ва Runking автолойиҳаларни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Runking Automotive Group” компанияси директори Женг Гуочуан бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари барча соҳаларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани, ҳудудлараро ҳамкорлик алоқалари тобора фаоллашаётгани алоҳида таъкидланди.

Хусусан, вилоятимизда ҳам хитойлик инвесторлар иштирокида қатор йирик ва истиқболли лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётгани қайд этилди. Шунингдек, “Runking Automotive Group” компанияси билан ҳамкорликда истиқболда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди ҳамда келгусидаги амалий ишлар бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг