ЕТТБ: 2017-йилда Ўзбекистоннинг ЯИМ ўсиши 6,2 фоизни ташкил этади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Европа тикланиш ва тараққиёт банки 2016-йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши прогнозини 6,5 фоизда қолдирди. Бу ҳақда ЕТТБнинг ноябрь ойидаги ҳисоботда келтирилди.
ЕТТБ экспертларининг прогнозига кўра, 2017-йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 6,2 фоизни ташкил этади. Банк 2017-йил учун ўз прогнозини ҳам сақлаб қолди.
Банк прогнозига кўра, Ўзбекистонда 2016-2017-йилларда инфляция даражаси 9 фоиз даражасида қолади. Бу кўрсаткич бўйича ҳам банк прогнози ўзгармади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати 2016-2017-йилларда ЯИМни 2015-йил якунларига кўра, 8 фоиз ўрнига 7,8 фоиз даражасида ўсишини прогноз қилмоқда.
UzDaily
·
👁 357 views
·
04.11.2016 · 18:46