Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Дилафруз Ниязова · 13.06.2025 · 19:25 · 263 views
Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Коррупцияга қарши курашиш йўналишида ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари маҳаллий фермер хўжалик раҳбарининг ишончига кириб, унинг жорий йилги 300 кг пилла топшириш режасини ёпиб бериш эвазига жами 21 млн. сўм пора талаб қилиб, шундан 7 млн. сўмини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.