Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Чехия Бош вазири Тошкентдаги таълим марказига ташриф буюрди

UzDaily · 01.05.2026 · 12:05 · 152 views
Чехия Бош вазири Тошкентдаги таълим марказига ташриф буюрди

Чехия Бош вазири Тошкентдаги таълим марказига ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Чехия Бош вазири Андрей Бабиш пойтахтимиздаги Халқаро тиллар ва кўникмалар мактаби билан яқиндан танишди.

Олий мартабали меҳмон марказнинг замонавий ўқув корпуси, аудиториялари, тил лабораториялари ҳамда таълим жараёнини кўздан кечирди.

Шунингдек, делегация вакиллари тингловчилар билан халқаро дастурларда иштирок этиш имкониятлари ва келгусида хорижда ишлаш режалари ҳақида суҳбатлашди.

Бош вазир ёшларнинг интилишларини юқори баҳолаб, бундай ташаббуслар уларнинг келажаги учун муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Халқаро тиллар ва кўникмалар мактаби хорижда ишлаш истагидаги номзодларни замонавий талаблар асосида тўлиқ бепул тайёрлаш мақсадида Миграция агентлиги томонидан ташкил этилган.

Марказда 320 ўринли ўқув биноси, шунингдек, ҳудудлардан келиб таҳсил олаётганлар учун 350 ўринли, барча қулайликларга эга ётоқхона мавжуд.

UzDaily · 👁 152 views · 01.05.2026 · 12:05