Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Болгарияда дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Иномжон Баҳодиров олтин медални қўлга киритди

Дилафруз Ниязова · 30.08.2025 · 11:00 · 297 views
Болгарияда дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Иномжон Баҳодиров олтин медални қўлга киритди
Болгарияда дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Иномжон Баҳодиров олтин медални қўлга киритди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Болгарияда бўлиб ўтаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этишда давом этмоқда.

Спортчиларимиз иккита соврин – олтин ва бронзани қўлга киритди.

81 килограмм вазн тоифасида Иномжон Баҳодиров жаҳон чемпиони бўлди. 73 килограмм вазн тоифасида Саъдулла Равшанов бронза медалини қўлга киритди.

Бугунги кунга қадар терма жамоа ҳисобида олтита медаль бор, улардан тўрттаси олтин ва иккитаси бронза.