Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Бир сутка ичида учинчи ҳаво кемаси билан боғлиқ ҳодиса юзберди

Беҳзод Ҳожиматов · 30.12.2024 · 10:44 · 399 views
Бир сутка ичида учинчи ҳаво кемаси билан боғлиқ ҳодиса юзберди
Бир сутка ичида учинчи ҳаво кемаси билан боғлиқ ҳодиса юзберди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 29 декабрь куни Норвегияда KLM авиакомпаниясининг Осло-Амстердам йўналиши бўйича парвоз қилган Boeing 737 самолёти Сандефьорд аэропортига фавқулодда қўнганидан кейин учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди.

Самолёт бортида 182 киши бўлган, уларнинг барчаси соғ-омон қолди. Ҳодисанинг тахминий сабаби сифатида гидравлик тизимнинг ишдан чиқиши кўрсатилмоқда. Бу сўнгги бир сутка ичида учинчи ҳаво транспорти билан боғлиқ ҳодиса бўлди.

KLM авиакомпанияси маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда ҳодисани текшириш ниятида эканлигини маълум қилди.