Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади

UzDaily · 15.01.2025 · 19:20 · 460 views
Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади

Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Президент томонидан имзоланган Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди

“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, маъмурий-ҳудудий бирликлар тузилганлиги ёки тугатилганлиги, уларнинг чегаралари ёки бўйсунуви ўзгартирилганлиги натижасида тадбиркорлик субъектларининг ва бошқа юридик шахсларнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда улар қайта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан озод этилади.

Шунингдек, суғурта қилдирувчилар мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод этилишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.

Бунда суғурта қилдирувчилар (суғурталанган шахслар, наф олувчилар, жабрланувчилар) мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда ва Иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод этилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

UzDaily · 👁 460 views · 15.01.2025 · 19:20