Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

АҚШ Конгресси делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди

Дилафруз Ниязова · 23.08.2026 · 17:45 · 36 views
АҚШ Конгресси делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди
АҚШ Конгресси делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди / Фото: Олий Мажлис Сенати Матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Даромадлар ва харажатлар бўйича қўмитаси раиси Жейсон Смит бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати хабар берди.

Америка делегацияси аъзоларини Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев кутиб олди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон парламентарийлари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. Томонлар икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.