Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ангренда «Тошкент–Ўш» йўлида ЙТҲ: жиноят иши қўзғатилди

Дилафруз Ниязова · 07.09.2025 · 23:28 · 423 views
Ангренда «Тошкент–Ўш» йўлида ЙТҲ: жиноят иши қўзғатилди
Ангренда «Тошкент–Ўш» йўлида ЙТҲ: жиноят иши қўзғатилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун, 7 сентябрь соат 12:20 ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтган А-373 «Тошкент-Ўш» Халқаро автомобиль йўлида бир нечта транспорт воситалари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Тошкент вилояти ИИББнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда (Одамлар ўлишига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш).

Бошқарма қурбонлар ва жароҳатланганлар сони ҳақида ахборот бермаган.