Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ангренда жуфтлик ис газидан заҳарланиб вафот этди

UzDaily таҳририяти · 24.07.2026 · 17:36 · 26 views
Ангренда жуфтлик ис газидан заҳарланиб вафот этди

Ангренда жуфтлик ис газидан заҳарланиб вафот этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида никоҳ арафасида бўлган эркак ва аёл, дастлабки маълумотларга кўра, ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди.

Ҳодиса юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Millar репортажида келтирилган маълумотларга кўра, 16 июль куни соат 23:53 атрофида Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасига Ангрен шаҳрида яшовчи аёлдан мурожаат келиб тушган.

Унинг маълум қилишича, 26 ёшли синглиси ва 31 ёшли бўлажак турмуш ўртоғи уйдан Gentra автомобилида чиқиб кетган ва орқага қайтмаган.

Кейинчалик эркак ва аёлнинг жасадлари гаражда турган Gentra автомобили ичида топилган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, ўлимга ис газидан заҳарланиш, шунингдек бош мия шиши, ўпка шиши ва ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги сабаб бўлган.

Айни пайтда юз берган ҳодиса юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.