Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

«Аэрофлот» Самарқанд – Москва рейсини тиклади

Дилафруз Ниязова · 02.08.2025 · 09:25 · 239 views
«Аэрофлот» Самарқанд – Москва рейсини тиклади
«Аэрофлот» Самарқанд – Москва рейсини тиклади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Россиянинг энг йирик авиакомпанияси «Аэрофлот» Самарқанд халқаро аэропортидан Москвага парвозларни қайта тиклади. Бу ҳақда Самарқанд халқаро аэропорти хабар берди.

Самарқанд – Москва йўналиши бўйича мунтазам рейслар ҳафтасига уч марта амалга оширилади: душанба, жума ва шанба кунлари.

Самарқанддан парвоз маҳаллий вақт билан соат 07:00 да амалга оширилади, Москвадаги Шереметьево аэропортига етиб келиш вақти — 09:20. Парвоз давомийлиги 4 соат 20 дақиқани ташкил этади.