Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 халқаро турнирининг биринчи турида Англия вакили Шреяс Роял устидан ғалаба қозонди.
Ушбу ғалаба орқали мусобақанинг амалдаги чемпиони турнирдаги иштирокини муваффақиятли бошлади. Абдусатторов бу йил ҳам чемпионлик унвонини ҳимоя қилишни мақсад қилган.
Иккинчи турда Абдусатторов англиялик гроссмейстер Майкл Адамсга қарши дона суради. Адамс 2004 йилги ФИДЕ жаҳон чемпионати финалчиси бўлган.