Абдусалом Азизов Ўзбекистон ИИВ раҳбари этиб тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг янги вазирини тайинлади.
Ўзбекистон раҳбари Абдусалом Азизовни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг янги вазирини тайинлади. Мазкур тайинланишгача у Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган эди.
Абдусалом Азизов бу лавозимда Адҳам Аҳмедбоевнинг ўрнини эгаллади. Ўз навбатида А.Аҳмедбоев Ўзбекистон Президентининг ҳуқуқ-тартибот ишлари бўйича давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди.