Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Абдуқодир Хусанов 2024 йилда «Ланс» клубининг энг яхши футболчиси деб топилди

Беҳзод Ҳожиматов · 04.01.2025 · 21:58 · 901 views
Абдуқодир Хусанов 2024 йилда «Ланс» клубининг энг яхши футболчиси деб топилди
Абдуқодир Хусанов 2024 йилда «Ланс» клубининг энг яхши футболчиси деб топилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Хусанов 2024 йил Франциянинг «Ланс» клубидаги энг яхши футболчи сифатида тан олинди.

У мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномада 77% овоз тўплади. Номзодлар орасида австриялик ҳимоячи Кевин Дансо (9%) ва француз дарвозабони Бриз Самба (15%) ҳам иштирок этди.

Хусанов «Ланс»га 2023 йил қўшилган бўлиб, жорий мавсумда Лига 1 доирасида 13 та ўйин ўтказди. У шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси ҳисобланади.

Шунингдек, 20 ёшли Хусановга Англия Премьер-лигасининг бир қатор клублари, жумладан «Манчестер Сити», қизиқиш билдиргани хабар қилинган. Футболчининг трансфер қиймати 30 миллион евро этиб баҳоланмоқда.