Абдулазиз Камилов Тожикистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашув
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2016-йилнинг 16-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Маҳмадшариф Ҳақдодни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларнинг қатор жиҳатлари, жумладан давлатлараро чегарани делимитация ва демаркация қилиш масалалари муҳокама қилинди.