Ўзбекистон

Yandex Maps Ўзбекистонда ёқилғи сарфини камайтиришга ёрдам берадиган йўналишларни таклиф қилмоқда

Yandex Maps Ўзбекистонда ёқилғи сарфини камайтиришга ёрдам берадиган йўналишларни таклиф қилмоқда
Yandex Maps Ўзбекистонда ёқилғи сарфини камайтиришга ёрдам берадиган йўналишларни таклиф қилмоқда / Фото: Yandex Uzbekistan.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Yandex Maps ва Yandex Navigator энди ёқилғи сарфини камайтиришга ёрдам берадиган йўналишларни ҳам таклиф қилади. Бундай йўналишлар баъзан энг тезкор йўлга қараганда бироз кўпроқ вақт олади, бироқ ҳаракат тезлигининг бир маромда бўлиши ва тез-тез тезланишга тўғри келмаслиги ҳисобига ёқилғи сарфини камайтиришга ёрдам беради.

Йўналиш тузилгандан сўнг хизматлар мавжуд вариантларни солиштиради ва улар орасида ёқилғини тежаш имконини берадиган йўлни топиб, ҳайдовчига таклиф қилади. Фойдаланувчи ҳар бир йўналиш бўйича йўлга кетадиган вақтни кўради ва муайян сафарда ўзи учун нима муҳимлигини танлайди: манзилга тезроқ етиб боришми ёки ёқилғи сарфини камайтиришми.

Ёқилғини тежашга ёрдам берадиган йўналишлар шаҳар бўйлаб кундалик қатновлар учун ҳам, узоқ масофали сафарлар учун ҳам қулай. Масалан, Тошкентдан Самарқанд ёки Чорвоққа бораётганда Yandex Maps ва Yandex Navigator ҳаракат тезлигини бир маромда сақлаш ва ёқилғини камроқ сарфлаш имконини берадиган йўналишни таклиф қилиши мумкин. Ёқилғи сарфининг камайиши сафар давомида автомобилдан чиқадиган зарарли моддалар миқдорини қисқартиришга ҳам ёрдам беради.

Yandex Maps иловасини Google Play ёки App Store орқали юклаб олиш мумкин.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.