Хонадонларни маиший газ баллонлари билан таъминлаш тартиби белгиланди

Хонадонларни маиший газ баллонлари билан таъминлаш тартиби белгиланди

Хонадонларни маиший газ баллонлари билан таъминлаш тартиби белгиланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳукумат қарори билан “Турар жой хонадонларини маиший газ баллонлари билан таъминлашда давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентга кўра, давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ваколатли оператор томонидан кўрсатилади.

Маиший газ баллони табиий газ билан газлаштирилмаган ҳудудларда яшовчи жисмоний шахсларга берилади.

Ваколатли оператор ариза келиб тушган куни маълумотларни “E-gaz” дастурида шакллантиради. 1 иш кунида сўровномада кўрсатилган маълумотларни текширади.

3 иш кунида ариза берувчини маиший газ баллони билан таъминлаш масаласи жойига чиқиб ўрганилади. Бунда ўрганиш якунлари бўйича далолатнома расмийлаштирилади.

Далолатномада келтирилган хулоса ижобий бўлган тақдирда, ариза берувчи билан “Маиший газ баллонини вақтинча фойдаланишга бериш тўғрисида” ва “Суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тўғрисида”ги шартномалар 2 нусхада расмийлаштирилади.

Шартномалар асосида ариза берувчи “Face ID” тизими орқали суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш учун тегишли ҳисобварақ билан таъминланади ҳамда унга 1 дона маиший газ баллони 12 иш кунида бепул етказиб берилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг