Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Хитой делегатсияси Макроиқтисодий ва минтақавий тадқиқотлар институтига ташриф буюрди

Дилафруз Ниязова · 19.12.2025 · 10:40 · 233 views
Хитой делегатсияси Макроиқтисодий ва минтақавий тадқиқотлар институтига ташриф буюрди
Хитой делегатсияси Макроиқтисодий ва минтақавий тадқиқотлар институтига ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) да Чан Жиле бошчилигидаги Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши ҳузуридаги Маслаҳатчилар девони делегацияси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда асосий эътибор ХХР Давлат кенгаши ҳузуридаги Маслаҳатчилар девони ҳамда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ўртасида илмий-таҳлилий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олишга қаратилди.

Мулоқот якунида қишлоқ хўжалиги, саноат, камбағалликни қисқартириш, таълим, шунингдек, талабалар ва ёш тадқиқотчилар алмашинуви каби йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Шунингдек, Хитой делегацияси аъзолари институтда фаолият олиб бораётган тадқиқотчилар орасида хотин-қизлар улуши юқори эканлигини таъкидлаб, мазкур йўналишда ҳам қўшма тадқиқотлар ўтказиш ва тажриба алмашиш истагини билдирди.