Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкентдаги автотураргоҳда Nexia автомобили ёниб кетди

Беҳзод Ҳожиматов · 20.01.2025 · 15:50 · 373 views
Тошкентдаги автотураргоҳда Nexia автомобили ёниб кетди
Тошкентдаги автотураргоҳда Nexia автомобили ёниб кетди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун эрталаб соат 8:10 атрофида Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида жойлашган MDIS институтининг автотураргоҳида ёнғин содир бўлди. Тўхтаб турган Nexia автомобили ёниб кетди.

Чилонзор тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ўт ўчирувчиларнинг тезкор аралашуви натижасида олов тезда ўчирилди. Ҳодиса натижасида жабрланганлар йўқ.

Айни дамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (ЙҲХБ) ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан автомашинадаги ёнғин сабабларини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.